-
Нет Отзывов
-
В избранные
Вазирлар Маҳкамаси “Sea Breeze” курорт мажмуасига оид қарорни қабул қилди. (https://lex.uz/pdfs/7661949) Унга кўра:
▪️ Чорвоқ сув омборига оқава сув ташлашга йўл қўйилмайди;
▪️ Барча муҳандислик ва экологик ечимлар Бош прокуратура ва Эковазирлик органлари билан келишилади;
▪️ Ҳар қандай қонунбузарлик аниқланса — лойиҳа тўхтатилади, шартнома бекор қилинади ва ер инвестордан қайтариб олинади;
▪️ Тозалаш иншоотлари билан боғлиқ барча харажатлар инвестор ҳисобидан амалга оширилади.
📌 Қарорда жамоатчилик билдирган хавотирлар инобатга олингани қайд этилган. Шунингдек, лойиҳа фақат шаффоф ва ҳисобдорлик асосда, давлат назорати остида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
✅ Агар қарордаги талаблар таъминланса, мамлакатда табиатга зарар етказмасдан, замонавий ва қулай дам олиш масканлари ривожланиши мумкин.